Сульшер қачон истеъфога чиқарилиши мумкин?

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жорий ой сўнггида ўз лавозимини тарк этиши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” раҳбарияти агар 27 октябрь куни МЮ премьер-лига доирасида “Норвич”га қарши бўладиган ўйинда имкониятни бой берса, норвегиялик мутахассисни истеъфога чиқариш вариантини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед”ни “Норвич” билан ўйинга қадар “Ливерпуль” ва Европа лигасидан ўрин олган “Партизан”га қарши учрашувлар кутиб турибди.

Маълумот учун, МЮ айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Бундан аввалроқ жамоа хўжайини ва раҳбарият Сульшерга ишонч билдиришда давом этмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!