Сульшер: Санчес жароҳатлар сабаб ўзини кўрсата олмади
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес нима сабабдан ўзини кўрсата олмаганини айтди.

“Менинг жамоага келдим ва энди Алексисда ҳаммасини бошидан бошлаш учун имкон пайдо бўлади. Умид қиламанки биз уни энг яхши спорт формасида кўрамиз. Чунки, у топ даражадаги футболчи.

Бизда унинг жароҳатлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди, у ҳозир ҳам бор. Айнан шу боисдан ҳам унда ўзини нималарга қодирлигини кўрсатиш учун имкон бўлмаган.

Алексис 100 фоизга тайёр деб айтишимиз учун бизга яна озроқ вақт керак. Шундан сўнг биз уни энг зўр ўйинлар кўрсатишини кутиб қоламиз”, - дейди норвегиялик мутахассис.