Сульшер таркибнинг алмаштириб бўлмас футболчисини кимлигини айтди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Скотт Мактоминей унинг жамоасида муҳим футболчи эканлигини айтиб ўтди.

Шотландиялик футболчи сўнгги икки ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмади, бироқ "Тоттенхэм"га қарши ўйинда майдонда 90 минут ҳаракат қилди.

"Ҳозирга вақтда Скоттни таркибдан олиб ташлашнинг умуман иложи йўқ. Уни майдонга туширмаслик имконини топа олмадим. Унда ҳақиқий етакчилик қобилияти бор. У майдонга тушган ўйинларда Фред эркин ўйнай олади.

Скотт ўйинни йуқори савияда ўтказди. У машғулотларда ҳам жуда яхши шуғулланмоқда, айни мана шундай йигитлар жамоамизга жуда зарур", - дейди Сульшер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!