Сульшер: Улар билан шартнома узайтирилмайди
Дарвозабон Серхио Ромеро ва ҳимоячи Маркос Рохо “Манчестер Юнайтед”дан кетади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер маълум қилди.
“Футболчиларнинг шартномаси ёзгача имзоланган ва улар узайтирилмайди. Биз улар учун янги жамоалар қидиряпмиз”, - деди Сульшер.
Ромеро МЮ сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У манкунианлар таркибидаги сўнгги учрашувини 10 август куни Европа лигаси доирасида “Копенгаген”га (1:0) қарши ўтказган.
Рохо эса 2014 йилдан буён “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У МЮдаги охирги ўйинини 2019 йилнинг 10 ноябрь куни “Брайтон”га (3:1) қарши ўтказган эди.
Фикрлар