Сульшер: Унинг тажрибаси биз учун керак бўлади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Неманья Матич билан имзоланган янги шартнома ҳақида тўхталиб ўтди.

"Матич биз билан қолганидан хурсандман. У ўтган йиллар мобайнида биз учун муҳим футболчи эканлигини кўрсатиб бўлди. У бизга Премьер-лига унвони учун курашда ёрдам беради.

Бизнинг ёш йигитлар майдонда югуришаётганда (кулади) унинг тажрибаси биз учун керак бўлади. Шундай экан уни жамоамизда олиб қолганимиздан хурсандман", - дейди Сульшер.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)