Сульшер "Вест Хэм"га қарши баҳсдан сўнг: Бундай ўйин билан Барселонада бизга қийин бўлади

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер "Вест Хэм"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ўйинни қутқара олдик. Рақиб жамоа гол уриш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлди. Лекин, бизда ажойиб дарвозабон бор. Албатта, бу ғалаба “Барселона”га қарши ўйиндан олдин футболчиларнинг кайфиятига яхши таъсир ўтказади.

Бироқ, бугунгидек ўйин билан “Барселона” майдонида бизга жуда қийин бўлади. Лекин, биз вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Манчестер Юнайтед” баҳси 16 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!