Сульшер янги мавсумда МЮнинг асосий дарвозабони ким бўлишини айтди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер янги 2020/21 йилги мавсумда жамоа дарвозасини қўриқлайдиган асосий посбонни танлади.

Express нашри тарқатган хабарга кўра, норвегиялик мутахассис жорий мавсумдаги омадсиз ўйинларга қарамай, яна Давид Де Хеага ишонч билдиришда давом этмоқчи.

29 ёшли испаниялик дарвозабон МЮ сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 32 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!