Сульшер ёш юлдузни сўндирди

“Аякс”даги ўйинлари билан қатор грандлар эътиборини қозонган Донни ван де Бек ўтган йили ёўда “Манчестер Юнайтед”ни танлаган эди. Бироқ, вақт ўтиши билан бу танлов хато бўлгани ойдинлашиб бормоқда.

Манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ёш ярим ҳимоячига ўзини кўрсатиш учун деярли имкон бермади. 23 ёшли футболчи ўзига берилаётган ўйин вақти жуда камлигидан норози ва вазият ўзгармаса, ёзда бошқа клубга ўтишни истаяпти.

Донни ван де Бек ўзининг келажак фаолияти ҳақида клуб ижрочи директори Эд Вудворд билан гаплашиб олишни режалаштирган.

“Манчестер Юнайтед” ўтган йили ёзда уни олиш учун “Аякс”га 44 миллион евро тўлаган ва Донни билан беш йиллик шартнома тузганди. Истеъдодли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 26 марта майдонга тушиб, битта гол урди ва бир марта голли пас оширди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!