Сульшер ёзда МЮни тарк этадиган 4 нафар футболчи номини эълон қилди
Ads

Жорий ёзги трансферлар даврида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этадиган 4 нафар футболчи номи маълум.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” устози Уле Гуннар Сульшер мавсумлар оралиғида Маттео Дармиан, Маркос Рохо, Хуан Мата ва Ромелу Лукакуларнинг кетишига қаршилик қилмайди. Такъидлаш керакки, улар орасида фақатгина Мата шартномаси якунига етаётгани боис эркин агент сифатида кетади. МЮ қолган учта футболчининг трансферидан яхшигина даромад қилиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лукакуга Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
U 7
24/05/2019 15:24
Tezroq sotish kerak Lukakuni birinchilatdan