Сульшер зўр ўйинчи топди

  • 04 Nov 17:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” таркибни кучайтириш  мақсадида “Вильярреал”да барқарор ўйин намойиш этаётган Самюэль Чунвуэзе учун курашга қўшилди.

Tecno

21 ёшли нигериялик вингер 2017 йилдан буён испан клубида ишончли ўйнамоқда. “Вильярреал” бу футболчи трансферидан 80 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Бироқ, Самюэлнинг жамоадан кетиш истаги ва пандемия шароитидаги вазият бу суммани сезиларли даражада камайишга сабаб бўлиши айтилмоқда.

Шундай бўлса-да, Сульшерга бу футболчини олиш осон бўлмайди. Чунки “Эвертон”, “Лестер”, “Ливерпуль” ва “Вулверхэмптон” каби клублар ҳам Чунвуэзени олиб келишга бел боғлаган.

Comments

You must be logged in to commet!