Сульшерга кутилмаган зарба. Футболчилари бош мураббийни алмаштиришни талаб қилмоқда

“Манчестер Юнайтед” футболчилари Сульшер қўл остида тўп суришни истамаяпти. Жорий мавсумда манчестерликлик футболчиларнинг ишлари у қадар юришаётгани йўқ. Ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган таркиб, бугунги кунга келиб премьер-лигада рақобатга дош беролмаяпти.

“Манчестер Юнайтед” футболчилари жамоани аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино бошқаришини истаяпти.

Клуб  раҳбарияти ҳам бу масалада Почеттино билан алоқага чиққан. Тажрибали мураббийнинг ўзи “Манчестер Юнайтед”ни бошқариш орзусида эканини маълум қилган эди.

Маурисио Почеттино 2019 йилнинг ноябрида “Тоттенхэм” бош мураббийлигини тарк этганидан буён ишсиз юрибди. У лондонлик футболчиларни беш йил давомида бошқарган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)