Сульшерга трансферлар учун 112 млн евро ажратилди

Юқорида номи тилга олинган манба берган маълумотларга кўра, ушбу сумма фақатгина жамоани бошқа футболчилар тарк этсагина кўпайиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" қишда Маруан Феллайни, ёзда Антонио Валенсия, Жеймс Уилсон ва Андер Эррера билан хайрлашган эдилар.

Илгарироқ, манчестерликлар "Лестер Сити" ҳимоячиси Гарри Магуайр, шунингдек, "Кристал Пэлас" аъзоси Аарон ван-Бисссакка қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!