Сульшерга янги тўпурар керак

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар бозори ёпилгунича Жейдон Санчони қўлга кирита олмаса, унинг трансферига ажратилган маблағни “Наполи” ҳужумчиси Аркадиуш Миликни олишга сарфлайди.

Айни пайтда манчестерликлар  “Наполи” клуби билан бўлажак транфсер борасида келишувга эришишга яқин турибди. Лекин “Боруссия” билан музокараларда ижобий томонга ўзгариш йўқ ва дортмундликлар Санчони ўз сафида олиб қолиб, келаси йили ёзда унинг бозори қайнашини кутмоқчи.

Сульшер юқори даражадаги ҳужумчи олиш учун пулни тежаш мақсадида марказий ҳимоячи таклиф қилиш фикридан қайтди ва жорий мавсумда Эрик Байига имкон беришга қарор қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!