Сульшернинг агенти Англияга етиб келди
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Уле-Гунар Сульшернинг агенти Жим Сольбаккен Англияга етиб келди. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра Сольбаккеннинг туманли альбионга ташриф буюришидан асосий мақсад "Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти билан учрашиб, улар билан Сульшернинг шартномасини муҳокама қилишдир.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қизил иблислар” жорий ҳафтанинг ўзидаёқ норвегиялик мутахассис билан тўлиқ шартнома имзолашлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Сульшер МЮ бош мураббийи лавозимида ўтган йилнинг декабридан буён ишлаб келмоқда. Жамоа унинг бошқарувида 19та ўйиннинг 14тасида ғалаба қозонди. Шу билан бирга АПЛда кучли тўртликка қайтди ва ЕЧЛда ПСЖ тўсиғидан ўтиб чорак финалга йўл олди.
Фикрлар