Сульшернинг дастлабки тактик юришларидан қандай хулоса чиқариш мумкин?
Ads

Оле Гуннар Сульшер «Манчестер Юнайтед»га вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланганидан кейин ажойиб стартни бошлай олди. Хўш, унинг дебют ўйинларидан қандай хулоса чиқариш мумкин?

Сульшер «қизил иблислар» бошқарувидаги дастлабки ўйинларида «Кардифф Сити» ва «Хаддерсфилд» устидан умумий ҳисобда 8-2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу унинг яқин келажаги ҳақида ижобий фикр билдириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Зеро, у бир қатор муҳим тактик ўзгаришлар қилди. Норвегиялик мутахассиснинг қилган бу ўзгаришларини таҳлил қиламиз.

Рэшфорд, Лингард ва Марсьялларга ҳужумдаги эркинлик

Энг катта ўзгариш Антони Марсьяль, Маркус Рэшфорд ва Жессе Лингардларнинг ҳужум чизиғидаги вазифалари ўзгаргани бўлди.

Сульшер рақибнинг юқори суръатдаги темпига қарши позицион ўзгариш қилди. Бунинг учун ёш ҳужумчиларидан бир-бирига яқинроқ ўйнаб қисқа паслар орқали «ўнлик» вазифасини бажарувчисига тезроқ пас узатиши бўлди.

«Кардифф»га қарши ўйинда Марсьяль ва Лингард марказий қисмда ҳужумкор ярим ҳимоячи ролини бажаришган бўлса, жамоадоши Рэшфорд «ўнлик» вазифасида ҳаракат қилди. Бу эса рақиб устидан ғалаба қозонишда муҳим аҳамият касб этди.

Лингард, Марсьяль ва Рэшфордлар ўта ақлли футболчилар ҳисобланишади. Уларнинг ўзлари учун бўш зоналар топа олиш қобилияти Моуриньо томонидан паст баҳоланиб келинаётганди.

Лингард ва Рэшфордлар биргалик ажойиб ҳамкорлик қилишди. Ўз позицияларини мунтазам равишда алмаштириб рақиб ҳимоячиларини чалғитиб туришди.

«Хаддерсфилд»га қарши ўйиннинг сўнгги ўн дақиқасида Анхел Гомеснинг туширилиши ҳам муҳим қарор бўлди. Сульшер ҳимояни кучайтириш орқали ғалабани ўзида сақлаб қололди.

Таваккалчилик ва тезкор паслар ҳужумкор футболнинг безаги

Сульшернинг дастлабки икки ўйинидан қилинган навбатдаги хулоса бу унинг таваккал қилишга мойиллиги бўлди. Моуриньо томонидан «кишанланиб» қўйилган МЮ футболчилари майдоннинг ҳар бир қаричида яратувчанликни таъминлашнинг уддасидан чиқа олмаётганди.

Фред ва Неманья Матич «Хаддерсфилд»га қарши буни амалга оширишда намуна бўла олишмади. Аммо ҳимоя чизиғи аъло даражада ҳаракат қилди. Де Хеа эса олдингидан кўра анча эркинроқ ўйнай бошлади. Линделёф эса супер ҳимоячига айланиб бормоқда. Швециялик ҳимоячи энди нафақат ҳимояланиши, балки рақиб томон жойлашган қисмда ҳам кўриниш бера бошлади.

Бундай муносабат психологик ва тактик устунликни тақдим этади. Ҳужумга қўшилиши ортидан Линделёф «Олд Траффорд»га йиғилганларни хушнуд қила бошлади. Мухлислар охирги марта Сэр Алекс Фергюссон давридагина бундай футболни томоша қиларди.

«Тозаловчи» Эрреранинг ҳам вазифаси ортмоқда

Сульшернинг энг катта муаммоси бу ярим ҳимоядаги энергияни сақлаб қолиш бўлмоқда. Бу «Хаддерсфилд»га қарши ўйиннинг дастлабки соатида кўзга яққор ташланди. Бу Фред ва Матичнинг тўпга эгалик қилишдаги нўноқликлари сабаб содир бўлди. Фред ҳамон Англия футболига мослашиш босқичида. Матич эса ҳужумга пас узатиш билан мақтана олмайди.

МЮ 54-дақиқада Андер Эрреранинг ўйинга қўшилиши ортидан ўйин тизгинини қўлига олишнинг уддасидан чиқди. У Погбанинг дастлабки голига ҳам пасни берди.

Эрреранинг «Боксинг Дэй»даги таъсири ундан аввал «Кардифф»га қарши ўйинидан кам бўлмади. Испаниялик футболчи ўша куни майдоннинг ҳар бир қаричида ҳозир-у нозир бўлди.

Эррера ярим ҳимояга сокинлик олиб келди. Шубҳасиз у Сульшернинг муҳим футболчисига айланади.

Погбага ниҳоят эркинлик берилди

Поль Погба клуби учун «чақилмаган жумбоқ» бўлиб келаётганди. Чунки у майдоннинг ҳар бир қисмида қатнашишга мажбур қилинаётганди. Ҳамман унинг позицион кучсиз ўйини ва тўпни қайтариб олишдаги муаммоларига қарамай мукаммал футболчи сифатида кўрилади. У шунчаки ажойиб плеймекер ҳисобланади, тамом!

Сульшер эса унга ниҳоят бутунлай эркинлик берди. Моуриньонинг услубидан воз кечди. Погба клубдаги энг иқтидорли футболчи ҳисобланади. Аммо у буни ўзида ҳис қилсагина, юқори даражадаги ўйинини намойиш қила олади. Агарда у таянч зонасига қайтиб Модричга рақобатчилик қилмоқчи бўлса, майли қилсин. Ёки чап қанотда Марсьялга ёрдам кераклигини сезиб у ерда пайдо бўлса, майли буниям қилсин!

Кўриниб турибди, Сульшер жамоа ўйинини Погба атрофида қурмоқчи. Мақсад Погбани яна энг зўр даврига қайтариш. Бунинг учун норвегиялик мутахассис ҳар қандай тактик ўзгаришга қўл урмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
31/12/2018 11:36
Уша уша таркиб билан лекин сульшер хужумкор футбол куя олди. Гап мураббийда экан