Сульшернинг ўғли дебют учрашувини МЮга қарши ўтказди
Хабарингиз бор кеча “Манчестер Юнайтед” Норвегиянинг “Кристиансунд” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Эътиборлиси, шу куни “қизил иблислар” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг ўғли Ноа Сульшер “Кристиансунд” сафида дебют қилди ва бу МЮга қарши ўйинда содир бўлди. Аниқроғи, 19 ёшли норвегиялик футболчи 85-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра кичик Сульшернинг “Кристиансунд” сафига келиб қўшилганига эндигина 2 ҳафта бўлган.
Фикрлар