Сульшернинг шогирдига "совчи" чиқди
Премьер лига дебютанти “Лидс” ўз таркибини янада кучайтириш учун “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Даниэл Жеймсни олиб келмоқчи.
“Лидс” бу футболчини бир йилга ижарага олишни режалаштирмоқда. Агар “Манчестер Юнайтед” трансфер бозори ёпилгунига қадар бошқа ярим ҳимоячини олиб келадиган бўлса, “Лидс” Жеймсни тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилади.
22 ёшли футболчи ўтган мавсумда премьер-лигада 33 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба аниқ нишонга олди.
Фикрлар