Султонов ва Каримов Малайзияда мағлуб бўлди

Айни кунларда Малайзия пойтахти – Куала-Лумпур шаҳрида ITF тақвимидан ўрин олган халқаро турнир давом этмоқда. Ушбу турнирда ҳамюртларимиз Хумоюн Султонов ҳамда Жўрабек Каримовлар иштирок этишмоқда.

Яккалик баҳсларининг илк даврасида Хумоюн бугун Юри Жавакиан(Украина)га қарши кортга чиқди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз 4:6, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жуфтлик баҳсларида Жўрабек Каримов шериги Аоран Ванг(Хитой) билан Винаяк Шарма Каза(Хиндистон)/Келсей Стевенсон(Канада) дуетига қарши кортга чиқди.

Ушбу баҳсда Каримов/Каза дуэти 6:3, 7:6  ҳисобида ғалаба қозонди.