Sunday Star: “Барселона” мавсумни Почеттино билан якунлаши мумкин
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Барселона”да курсиси қимирлаб қолган Луис Энрикенинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Каталонияликлар Ла Лигадаги омадсизликлар ва энг муҳими турнир жадвалида ашаддий рақиблари ҳисобланган “Реал”дан ортда қолаётганликлари сабаб Луис Энрикени ўз лавозимидан четлатмоқчи. “Барселона” рахбарияти жамоани бошқариш учун муносиб номзод қидиришни бошлаб юборган.
Sunday Star нашрининг маълум қилишича аргентиналик мутахассис тез орада “кўк-анор ранглилар” бошқарувини ўз қўлига олиб, мавсумни “Барселона”да якунлаши мумкин.
Маълумот учун, Почеттино яқиндагина лондонликлар билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган.
Аввалроқ, “Барселона” “шпорлар”нинг 20 ёшли футболчиси – Дели Алли учун курашга қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар