Сунъий интеллект Англияда қайси жамоа чемпион бўлишини аниқлаб берди

Англия Премьер-лигаси дунёдаги энг мураккаб чемпионатлардан ҳисобланади. Бу лигада ҳар томонлама қудратли клублар кўп.

Шунга қарамай, Opta аналитика марказининг суперкомпьютери АПЛда янги мавсумда қайси жамоа чемпион бўлишини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра, бу гал ҳам тўрт йилдан бери чемпионликни ўзида сақлаб келаётган “Манчестер Сити”нинг имконияти жуда юқори – 82,5 фоизга баҳоланмоқда.

Кейинги икки ўринда ўтган мавсум совриндорлари – “Арсенал” (11,3) ва “Ливерпуль” (5,7) қайд этилган.

Сунъий интеллект назарий жиҳатдан “Челси” (0,2%) ва “Ньюкасл” (0,1%) жамоаларидан ҳам биринчи ўринни эгаллаш имкони борлигини кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!