“Суонси” Кайл Нотон билан шартномасини узайтирди

 

Англиянинг “Суонси” клуби ҳимоячиси Кайл Нотон яна бир неча йил ушбу жамоада фаолият олиб борадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ҳимоячи “Суонси” билан янги шартнома имзолади. Томонлар яна 3 йилга мўлжалланган битимга келишиб олишди.

Маълумот ўрнида, 28 ёшлик ҳимоячи якунланган мавсум Англия чемпионатида 31 ўйинда майдонга тушга ва 1 марта гол уришга эришди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!