Супеҳужумчи “Арсенал”ни танлади
Бир неча гранд клублар нишонида турган “Лейпциг” форварди Беньямин Шешко фаолиятини “Арсенал”да давом эттиришга розилик берди.
Mirror нашрининг ёзишича, “канонирлар” кутаётган ҳужумчи 45 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Аввалроқ, “Милан” клуби 21 ёшли тўпурарни ўз сафига оғдириб олиш учун 60 миллион фунт тикишга тайёрлиги ҳақида маълумотлар тарқатилганди.
Словениялик футболчи профессионал фаолиятини Австриянинг “Зальцбург” клубида бошлаган. Ўртада “Лиферинг” жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Шешко ўтган ёзда “Лейпциг” сафига қўшилгандан кейин бу клуб учун 42 та учрашувда 18 та гол урди.
Фикрлар