Супер ҳужумчи хурсанд бўлди
36 ёшли ҳужумчи Карлос Тевес Аргентина гранди “Бока Хуниорс” билан амалдаги шартномасини узайтирди.
Аргентиналик футбол юлдузининг ёши ўтиб қолаётганига қарамай, гол уриш бўйича юқори кўрсаткичларга эришмоқда. Жорий мавсумда Тевес Аргентина чемпионатида 17 та ўйинда тўққизта гол урди.
Карлос Тевес фаолиятининг чўққиси даврида Европада “Вест Хэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, Ювентус” клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, ўз юртидан ташқари Бразилия ва Хитой чемпионатларида ҳам ўйнаган.
Фикрлар