Супер трансфер. “Ливерпуль” Мбаппега 300 миллион евро беради

Трансфер бозори яқинлашган бир пайтда “Ливерпуль” раҳбарияти кутилмаган юришни амалга оширди. Кўпчилик замонавий футболнинг энг қиммат футболчиси Килиан Мбаппени “Реал”га ўтишига ишониб қолган эди.

“Реал” бу йил ёзда Килианни ололмаслигини ва бу трансферни келаси йилга мўлжаллаётганини маълум қилган ва ПСЖ футболчиси билан келишиб олгани хабар қилинганди. 

Лекин “Ливерпуль”нинг таклифи трансфер бозорини остин-устун қилиб ташлайдиган кўринади.

Ливерпулликлар иқтидорли тўпурарнинг ўзига миқдори 300 миллион евро бўлган олти йиллик шартнома ваъда қилмоқда. Бу Килианни ҳам ўйлантириб қўйди. Мбаппе ижтимоий тармоқлар орқали “Ливерпуль”ни мақташни бошлаб юборди. Бу бежиз эмас, албатта.

Кутилаётган трансфер. Мбаппе ва “Реал” бир қарорга келди

“Ливерпуль” чемпионлиги тан олинди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)