Суперҳимоячи “Челси” ва “Ливерпуль”га рад жавобини берди, у фақат битта клубга ўтади
Англия Премьер-лигасиданинг қудратли клубларидан “Ливерпуль” ва “Челси” А Серия пешқадами “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони ўйинидан ҳайратда, бироқ унинг трансферини амалга оширишнинг имконини топа олмаяптию
Италиялик ҳимоячи “Интер”дан кетса фақат бир клуб – “Барселона”га ўтиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, миланликлар ҳам 27 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолишга интилмоқда, бироқ янги шартнома бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланган.
Ҳозирги вақтда “Барселона” ҳимояни кучайтириш учун янги ижрочиларни олиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Каталонияликларнинг асосий нишони Бастони ҳисобланади. Улар қимматбаҳо ўйинчини олишнинг турли вариантларини ўрганиб чиқяпти.
Жорий мавсумда Бастони барча мусобақаларда 37 та ўйинда қатнашди ва уларда икки та гол ҳамда олти та голли узатма қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврога тенг.

Фикрлар