Суперклуб “Барса” футболчиси учун катта сумма таклиф қилди

CHERY AUTO

Келаси мавсувда Англия Премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида юқори натижалар учун курашишга тайёргарлик кўраётган “Челси” таркибини кучайтириш борасида бош қотирмоқда.

Tecno

El Chiringuito ва Sport.es каби манбаларнинг маълум қилишича, “аристократлар” ёзги трансферлар даврида “Барселона” ҳужумкор футболчиси Фермин Лопесни қўлга киритмоқчи.

Манбаларга кўра, лондонликлар 22 ёшли футболчи учун Каталония клубига 75 миллион евро атрофида бадал пули тўлашга тайёрлигини билдириб, дастлабки таклифни юборган.

Фермин Лопес “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда ҳужумкор футболчи барча турнирларда 46 марта майдонга тушиб, саккизта гол ва ўнта ассист муаллифи бўлди.

Каталонияликлар билан 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома билан боғланган истеъдодли футболчи Transfermarkt портали экспертлари томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!