Суперклуб Рамосга супершартнома таклиф қилмоқда

“Реал” билан амалдаги шартномаси якунланаётган Серхио Рамос катта эҳтимол билан Мадридни таклиф қилади. “Қироллик клуби” раҳбарияти қарийб бир йилдан бери давом этаётган музокараларда жамоа сардорининг янги битим бўйича таклифларини қабул қилмади.

Шунга қарамай, 35 ёшли футболчини ўз таркибида кўрмоқчи бўлган суперклублар бор. Хусусан, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Рамоснинг етакчилик қобилияти ва тажрибасини қадрлаган ҳолда уни ўз жамоасига чорламоқда.

“Шаҳарликлар” испан ҳимоячиси учун икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Шунингдек, бу битимни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам белгилаб қўйилади.

Рамос 2005 йилдан бери “Реал” таркибида тўп сурмоқда. Мадридликлар унга пасайтирилган маош ва қисқа муддатли шартнома таклиф қилган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!