Суперкомпьютер жорий мавсум ЕЧЛ фаворитларини аниқлади

"Opta" нашри суперкомпютери жамоаларнинг жорий мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби "Манчестер Сити" бу сафар ҳам яққол фаворит. Инглиз клубининг ғалабаси қозониши 28,7 фоиз. Иккинчи ўринда "Бавария" жойлашган. Немис грандининг имкониятлари 14,2 фоизга баҳоланмоқда. Кучли учликни "Реал Мадрид" якунлади – 13,9 фоиз.

Кучли ўнталикка шунингдек: "Интер", "Арсенал", ПСЖ, "Барселона", "Атлетико", ПСВ ва "Боруссия" Дортмунд кирди. Чемпионлар лигасининг нимчорак финал ўйинлари келаси йилнинг февраль ва март ойларида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!