
Суперкомпьютер Ла Лигада қайси клуб ғолиб чиқишини баҳолади
“Топ-5” лигалар сирасига кирувчи Испания чемпионати ҳам бошланмоқда. Жума куни “Жирона” ва “Райо Вальекано» ўртасида янги мавсумнинг очилиш ўйини бўлади.
Шанба куни эса, амалдаги чемпион “Барселона” футболчилари “Мальорка” қарши ўйинда майдонга тушиб, унвонини ҳимоя қилишга киришади.
Opta тадқиқот маркази суперкомпьютери янги мавсумда Испания жамоаларининг чемпионлик имкониятларини таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, “Барселона”нинг бош совринни қўлга киритиш имконияти энг юқори – 46,5 фоизга тенг баҳоланди.
Умумий кўрсаткичлар қуйидагича кўриниш олди:
“Барселона” — 46,5%
“Реал Мадрид” — 32,1%
“Атлетико” — 11,7%
“Вильярреал” — 3,7%
“Атлетик Бильбао” — 2,9%.
Фикрлар