Суперкубок баҳсида "Насаф" ҳимоячилари иштирок этадими?
Хабарингиз бор, айни пайтда "Насаф" ҳимоясида муаммолар бор. Хатто сўнгги турларда бу позицияда Акмал Мазговойни ҳам кўрдик. Шу сабабли, "Пахтакор"га қарши Суперкубок учрашуви олдидан жамоа мудофааси ҳақида кўплаб саволлар пайдо бўлганди.
"Аждарлар" ҳимоячилари Алибек Давронов якка тартибда, Игорь Голбан эса жамоамий машғулотларда иштирок этди. Уларнинг эртанги баҳсда майдонга тушиш эҳтимоли юқори.
Эслатиб ўтамиз, футболчилар жароҳат сабаб ўз жамоасига ёрдам бера олмаётганди.
Фикрлар