Суперкубок олдидан! "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги сўнгги 5 ўйинда устунлик ким томонда? (фото)

Бугун Жиззахда Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Баҳс Тошкент вақти билан 19:30 да старт олади. 

Ушбу тўқнашув олдидан сизга муҳим маълумотни тақдим этамиз. Бу жамоалар иштирокидаги сўнгги 5 ўйинда "Насаф" 2 марта, "Пахтакор" эса 1 марта зафар қучган. Яна 2 баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топган. Охирги 3 беллашувда атиги битта гол урилган.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионати ғолиби бўлганди. "Насаф" эса Ўзбекистон кубогида муваффақият қозонган. Шу туфайли, бу икки жамоа Суперкубок учун кураш олиб боради.  

pxnas

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!