Суперкубок учрашуви учун чипталар сотуви бошланди

24 август куни Жиззах шаҳрида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” ўртасида Суперкубок ўйини бўлиб ўтади. Беллашув 19:30 да старт олиши режалаштирилган.

Мазкур беллашув чипталари бугун — 17-августдан бошлаб сотувга чиқди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, чипталарни iTicket.uz сайти орқали электрон харид қилиш имконияти мавжуд. Қайд этиш керак, “Сўғдиёна” стадиони 11 минг ишқибоз учун мўлжалланган.

Суперкубок ўйинида “Пахтакор” номинал мезбон ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, стадионнинг 3А секторидан “Пахтакор” фан-клуби жой олиши режалаштирилган. “Насаф” фан-клуби вакиллари эса 4А секторидан фойдаланиши кўзла тутилган. Мазкур сектор чипталари Лига томонидан ҳар икки клуб учун тақдим этилади. Ўз навбатида “Пахтакор” футбол клуби мухлислари мазкур мақолада келтирилган сурат бўйича 3А секторидан чап тарафга томон, “Насаф” ишқибозлари эса 4А секторидан ўнг томонга қараб чипталар харид қилиши тавсия этилади.

Чипталар учрашув стартига қадар электрон сотувда бўлади. 23-24-август кунлари эса чиптани “Сўғдиёна” стадиони кассалари орқали ҳам ҳарид қилиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!