Суперлига. "Қизилқум" "Андижон"дан устун келди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда навоийликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ меҳмонлар футболчиси Кристиан Новак ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Аммо ҳакам томонидан биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Дамир Темиров ҳаводан узатилган тўпга боши билан аниқ зарба бериб, учрашувда мувозанатни тиклади. 73-дақиқада Шохруз Норхонов ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб, "кончилар"га ғалаба тақдим этди.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Обычный сезон
8994.png

Қизилқум

  • Krystian Nowak 1'
  • Shohruz Norkhonov 72'
Тугаган
2 : 1

09.11.2025 15:00

6266.png

Андижан

  • Damir Temirov 45'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!