Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб 19-дақиқада Анвар Хожимирзаев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 58-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Хуршид Мухторов мувозанатни тиклади. Сўнг 90+4-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов водийликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Мазкур натижадан сўнг "Қўқон-1912" ҳисобидаги очколари сонини 9 тага етказиб олди. Қўқон клуби ҳозирча жадвалнинг 9-поғонасидан жой эгаллаган. 

"Локомотив"нинг очколари сони 9 талигича қолди. "Темирйўлчилар" айни пайт турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!