Суперлига. 14-турда ишлайдиган расмийлар эълон қилинди
1 – 3 август кунлари Ўзбекистон Суперлигасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасидан ўрин олган беллашувларда қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боради.
"Насаф" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий беллашувда Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар иш олиб боради. Унга қанотларда Обид Жумаев ва Жасур Рустамов ёрдам беради.
Қайд этиш лозим, "Сурхон" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги баҳсда ВАР тизими ишламайди. Қолган барча ўйинларда ВАРдан фойдаланиш кўзда тутилган.
Фикрлар