Суперлига. 14-турда кимлар майдонга туша олмайди?

Бугун Суперлигада иккинчи даврага расман старт берилади. 14-тур олдидан ЎзПФЛ дисквалификацияга учраган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 5 нафар ўйинчи 14-турда ўз клубларига ёрдам бера олмайдилар. Энг кўп йўқотиш “Металлург”да бўлиб, бекободлкиклардан Искандар Шойқулов, Аброр Тошқўзиев ва Асрорхон Отахонов майдонга тушиш имкониятига эга эмас.

Шунингдек, бу турда “Андижон” ҳамда ОКМК ўзаро “Бобур арена”да куч синашишади. Иккала жамоадан битта йўқотиш бор. Мезбонлар сафида Абдулвоҳид Ғуломов, рақиб жамоада эса Ойбек Рустамов ўйнай олмайдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!