Суперлига. 2 қизил, 2 пенальти ва чиройли голлар. "Олимпик" иккинчи даврани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Олимпик" учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Олимпиячилар" сафида голларни Жиянов (дубль), Жўрақўзиев, Мирсаидов ва Одилов киритди. Мезбонларга бу баҳсда гол уриш насиб этмади.
Шу тариқа, "Олимпик"нинг очколари сони 17 тага етди. Жамоа айни пайт жадвалда 7-ўриндан жой олган. "Сурхон" ҳисобида 13 очко мавжуд бўлиб, жамоа 11-поғонани банд этган.
Фикрлар