Асосий мазмунга ўтиш

Суперлига. 2-турнинг қайси ўйинида VAR тизимидан фойдалинилиши маълум бўлди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Ўйин эртага.

14 март, якшанба куни Coca-Cola Суперлиганинг 2-тур баҳслари старт олади. Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.

Жумладан, Coca-Cola Суперлига 2-тури доирасидан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйинида Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси расмий сайти хабар тарқатди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур баҳс 14 март куни Тошкентдаги “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади ва соат 16:15 да старт олади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ