Суперлига-2020 1-тур учрашувлари таҳлили бўйича ҳакамлар ва ОAВ вакиллари иштирокида семинар ўтказилади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ўтган мавсум давомида Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач, ЎФA Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилди. Ушбу анъана куни кеча старт олган янги мавсумда ҳам давом эттирилади.
Суперлига-2020 1-тур учрашувлари таҳлили амалга ошириладиган жорий йилги илк семинар душанба, 2 март куни соат 14:00да ЎФA мажлислар залида ташкил қилинади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Семинарда барча турдаги ОAВ вакиллари ҳам иштирок етишлари мумкин бўлади.
Фикрлар