Суперлига-2020да нечта жамоа қатнашиши маълум

Суперлига янги мавсуми 28 февраль куни старт олади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсум тақвимини ишлаб чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон чемпионати Суперлига-2020 баҳслари расман 28 февраль куни старт олади.

Манбанинг маълум қилишича, янги мавсумнинг илк тур баҳслари 28-29 февраль ҳамда 1 март кунларига белгиланган. Мавсум тақвими билан кейинроқ батафсил ЎзПФЛ расмий сайтида танишиш мумкин.

Шунингдек, ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ёзишича янги мавсумда 14 та жамоа иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!