Суперлига 23-турининг марказий ўйинига чипталар қанчадан сотилмоқда?

Суперлига 23-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар бугундан сотувга чиқди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, беллашувга 3 хил тоифада чипталар чиқарилган. Яъни мухлислар “Марказий” ўйингоҳ кассаларидан 15, 20 ва 30 минг сўмдан чипталарни сотиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Насаф” ўйини 31 октябрь куни соат 18:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
30/10/2019 15:06
Чипта нархинни арзонрок колса бумайдими