Суперлига. 3-тур статистикалари билан танишинг

Суперлиганинг янги мавсуми старт олди ва дастлабки уч тур ортда қолди. Қуйида 3-турдан кейин қайд этилган асосий статистик кўрсаткичлар билан танишишингиз мумкин.

3-турдан сўнг дарвозаларга жами 52 та гол киритилди. Эътиборлиси, ушбу голларнинг 10 таси бурчак зарбаларидан сўнг урилди.

Шунингдек, 3-тур ўйинларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюрган мухлислар сони ҳам маълум қилинди.

Тўп назорати бўйича энг яхши кўрсаткич "Нефтчи"га тегишли. Фарғоналиклар 62 фоиз натижа билан пешқадам бўлиб турибди.

Асосий таркибга туширилган футболчиларнинг ўртача ёши бўйича "Сурхон" энг ёш жамоа бўлиб турибди — 24,6 ёш.

Тўп узатиш аниқлиги бўйича ҳам энг яхши натижани "Нефтчи" қайд этган ва бу борада пешқадамлик қилмоқда.

Зарбалар сони бўйича эса 3-турда энг фаол жамоа "Бухоро" бўлди. Улар рақиб дарвозаси томон 16 та зарба йўллади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!