Суперлига 3-турида водий дербиси пешқадам
13 – 15 март кунлари Суперлигада 3-тур ўйинлари ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларига оид маълумотларни тақдим этди.
Тур ўйинларига жами 38021 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 5432ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Андижондаги “Андижон” – “Навбаҳор” беллашувида қайд этилди - 15152.
Турнинг яна бир марказий қарама-қаршилиги Олмалиқда ўтди. АГМК – “Бунёдкор” баҳсини 3200 томошабин ўйингоҳдан кузатди.
Энг кам ишқибозлар доимгидек Тошкентда. “Локомотив” – “Бухоро” беллашувига 1510 томошабин ташриф буюрди.
Қуйида 3-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
Андижон – Навбаҳор 0:0. 15152 томошабин.
Сурхон – Насаф 1:2. 5623 томошабин.
Пахтакор – Металлург 4:1. 5324 томошабин.
Қўқон-1912 – Сўғдиёна 2:1. 4301 томошабин.
АГМК – Бунёдкор 2:0. 3200 томошабин.
Машъал – Қизилқум 1:1. 2911 томошабин.
Локомотив – Бухоро 3:0. 1510 томошабин.
Фикрлар
1 ta tushadimi 10 000 tami silaga nima??
Shunchaki stadionga tushgan odam soniga qarab o'z jamoangiz saviyasini bilib olavering.
OCHLga 15-20 ming tushvottiku