Суперлига 3-туридан ўрин олган ўйин кўчирилди
Бир неча дақиқа олдин ПФЛ расмий сайтида 3-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди. Аммо фақатгина "Андижон" иштирокидаги баҳс майдон майсаси ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги учун номаълумлиги ёзилганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ўйин санаси ўзгарганини маълум қилди.
- “Андижон” — “Локомотив” ўйини масаласи ҳаммани бирдек қийнади. Охирида икки йўл қолди:
▪️ Ўйин санасини кўчирмай, “Соғлом авлод” стадионига рухсат бериш
▪️ Ўйин санасини кўчириб, янгиланаётган стадионга имконият бериш
Якунда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси иккинчи йўлни танлади. Стадионлар масаласида ижобий ўзгаришлар қилаётган клубларни қўллаб-қувватлаш керак. “Локомотив”га қарши учрашув 4 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлади. Иккинчи даврада эса “Локомотив” Андижонга келади.
Мазкур ҳолатни тўғри тушунгани ва “Андижон” томонидан берилган таклифга ижобий жавоб қайтаргани учун “Локомотив” футбол клубига миннатдорчилик билдирамиз. “Соғлом авлод” стадионидаги ишлар эса жадал руҳда давом этишига тилакдошмиз. Яхши стадионлар кўпайиши учун ЎзПФЛ барча танқидларни қабул қилишга тайёр.
3-ТУР
4 апрель, пайшанба
18:00 ЛОКОМОТИВ — АНДИЖОН
5 апрель, жума
18:00 ПАХТАКОР — НАСАФ
6 апрель, шанба
16:30 ДИНАМО — МЕТАЛЛУРГ
17:00 НАВБАҲОР — БУНЁДКОР
7 апрель, якшанба
18:30 БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ
17:15 АГМК — ҚЎҚОН-1912
19:15 СЎҒДИЁНА — СУРХОН
Эслатиб ўтамиз, ташкилот бироз аввал эълон қилган хабарда ушбу ўйин 5 апрелда ўтказилишини маълум қилганди.
Фикрлар