Суперлига. 4-турда энг кўп мухлис Қаршида

Тур доирасидан ўрин олган 7 беллашувни жами 49 463 нафар мухлис бевосита стадиондан туриб кузатиб борди. Бу ҳар бир ўйинга 7066 нафар мухлис деганидир.

Қаршида кечган «Насаф» - «Навбаҳор» баҳси турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйинига айланди – 14 586 мухлис.

Шунингдек Термизда кечган «Сурхон» - «Пахтакор» қарама-қаршилигини ҳам 14 мингдан зиёд томошабин кузатиб борди.

9771550939192

Одатдагидек «Локомотив»нинг ўз майдонидаги навбатдаги баҳси ҳам мухлис тўплаш борасида сўнгги ўринни эгаллади.

«Насаф» - «Навбаҳор» 0:1. 14586 томошабин

«Сурхон» - «Пахтакор» 0:0. 14234 томошабин

«Металлург» - «Қизилқум» 4:1. 6920 томошабин

«Динамо» - «Сўғдиёна» 1:0. 5127 томошабин

«Қўқон-1912» - «Бухоро» 1:3. 4362 томошабин

3851555247118

«Бунёдкор» - «Андижон» 1:0. 2415 томошабин

«Локомотив» - АГМК 2:1. 1819 томошабин.

4731554666289

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!