Суперлига. 4-турнинг 3 та ўйинида VAR тизимидан фойдаланилади

1 апрель, пайшанба куни Суперлиганинг 4-тур баҳслари старт олади. Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.

Жумладан, Суперлига 4-туридан ўрин олган 3 та баҳсда Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, “Андижон” – “Машъал”, АГМК – “Навбаҳор” ва “Локомотив” – “Қизилқум” ўйинларида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!