Суперлига. АГМК ўз майдонида "Локомотив" билан дуранг ўйнади
Олмалиқнинг АГМК жамоаси бу тур ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилди. "ОКМК" спорт мажмуасида кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
36-дақиқада Жамшид Искандеров Суҳроб Султонов қўриқлаётган дарвозага аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим сўнггида эса Элгужа Григалашвили олмалиқликларни мағлубиятдан сақлаб қолган голни киритишга эришди.
Фикрлар