Суперлига. АГМК "темирйўлчилар"ни тор-мор келтирди
Суперлига 15-туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Олмалиқ клуби сафида голлар Ҳақназари, Исмоилов ва Мираҳмадов (дубль) номига қайд этилди. "Темирйўлчилар"га гол уриш насиб этмади.
Шу тариқа, "кончилар" очколари сонини 24 тага етказиб олган ҳолда, турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олди. Користиченко шогирдлари ҳисобида 16 очко мавжуд. Жамоа айни пайт жадвалнинг 10-поғонасидан жой олган.
Фикрлар