Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор": Матнли трансляция!

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

  • 90+6'

    Тугади! "Андижон" ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди - 1:0.

  • 90+5'

    Гол урган Хебай ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди. 

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Футболчилар ўртасида келишмовчилик бошланди. 

  • 84'

    ГООООООООЛ! Рубин Хебай дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, супер зарбаси билан ҳисобни очди!

  • 82'

    "Андижон" сафида бирданига 3 та ўзгариш амалга оширилди. 

  • 80'

    Сўнгги дақиқалар шиддатли ўтиши кутилмоқда. 

  • 77'

    "Андижон" секин-аста ҳужумлар сонини кўпайтирмоқда. 

  • 74'

    Супер сейв. Илҳом Абдуғаниевнинг зарбасидан сўнг тўпни Павлюченко қайтарди, қайтган тўпга Сардор Азимов зарба йўллади. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

  • 72'

    Майдон марказида Илҳом Абдуғаниевга нисбатан фол ишлатилди. 

  • 70'

    "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. 

  • 67'

    Энди "бургутлар" сафида ўзгариш амалга оширилди. Фарҳод Бекмуротов ўрнига Леван Арвеладзе майдонга тушди. 

  • 66'

    "Пахтакор" сафида ўзгариш. Достон Ҳамдамов ўз ўрнини Дилшод Саитовга бўшатиб берди. 

  • 64'

    Илҳом Абдуғаниевнинг ажойиб зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

  • 62'

    "Андижон" фойдасига бурчак зарбаси!

  • 58'

    Пўлатхўжа Холдорхоновнинг зарбасидан сўнг тўп андижонлик футболчиларга тегди ва рақиб дарвозасига етиб бормади. 

  • 56'

    Ҳакам бу вазиятда 11 метрлик жарима зарбаси берилмаслигини маълум қилди. Ўйин давом этади!

  • 54'

    Бош ҳакам ўзи бориб, ВАР орқали такрорий вазиятни кўрмоқда. 

  • 51'

    Майдон эгалари ҳакамдан пенальти берилишини сўрамоқда. Сал олдин "Андижон" футболчиси рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушганди. 

  • 49'

    Мезбонлар тўп назоратига эгалик қилмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб - 0:0.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 44'

    Шаҳзод Азмиддиновга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 43'

    Футболчилар тўп учун курашда ўзларини аяб ўтиришмаяпти. 

  • 41'

    Тошкент жамоасининг ҳужуми ноаниқ пас сабаб якунига етмай қолди. 

  • 39'

    "Андижон" футболчиларидан кетма-кет зарбалар. Бироқ "Пахтакор" ҳимоячилари тўпни қайтариш йўлини топишди.

  • 38'

    "Шерлар" тўпни ўзида назорат қилмоқда. 

  • 35'

    Илҳом Алижоновнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 33'

    Майдонда тўп учун жиддий кураш кечмоқда. 

  • 29'

    Бошнякнинг зарбасидан сўнг "Пахтакор" сафида дебют қилаётган Павлюченко қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди. 

  • 24'

    Ҳамдамовдан зарба, Литовкадан супер сейв!

  • 21'

    Достон Ҳамдамовга қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 18'

    "Бургутлар" футболчисининг стандарт вазиятдан узатиб берган тўпига зарба берадиган "Андижон" вакили топилмади. 

  • 16'

    Армин Бошняк қулай нуқтада дарвоза томон зарба берди. Аммо мазкур вазиятда футболчи офсайдда қолиб кетганди. 

  • 13'

    "Пахтакор" ўйинда устунликни ўз қўлига олишга уринмоқда. 

  • 10'

    Достон Ҳамдамов андижонликлар дарвозаси томон ноаниқ зарба йўллади!

  • 8'

    "Андижон" ҳужумга ўтди. Бироқ хавф бартараф этилди. 

  • 6'

    "Пахтакор" илк дақиқаларни ҳужумкор бошлади. 

  • 3'

    Андижонлик мухлислар бугун ўта фаол даражада ишқибозлик қилишмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!