Суперлига. "Андижон" легионерларининг голлари эвазига "Олимпик"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Андижон" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Андижонликлар дастлаб албаниялик Рубин Хебайнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 19-дақиқада Алишер Одилов мувозанатни тиклади. 51-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда черногориялик Армин Бошняк майдон эгаларининг иккинчи голини урди ва жамоасига 3 очкони тақдим этди. 

Шу тариқа, "Андижон" 24 очко билан 7-ўринга чиқиб олди. 17 очкоси бор "олимпиячилар" 10-поғонадан жой эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ал хилол
21/08/2023 21:36
Андижон уйинди зурга ютди ,лекин уйинчиларни жисмоний холати яхши эмас.Хомяков буни устида яхшилаб ишланг.Натижа кутамиз.омон булинг
&
Хавасбек
21/08/2023 21:13
Браво Андижон..Браво Хебай... Браво ..Банасяк..... Олга Андижон !!!!!